Валюта курслари 15/11/2024
$1 – 12800.13
UZS – -0.06%
€1 – 13467.02
UZS – -1.07%
₽1 – 129.02
UZS – -0.87%
Қидириш
Туризм 03/08/2016 Тошкент рус сайёҳлари орасида МДҲдаги энг машҳур шаҳарлар қаторига кирди
Тошкент рус сайёҳлари орасида МДҲдаги энг машҳур шаҳарлар қаторига кирди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳри россиялик сайёҳлар орасида МДҲдаги энг машҳур шаҳарлар қаторига кирди, дея хабар беради RoomGuru сайти.

RoomGuru рейтинггида Тошкент россиялик сайёҳлар орасида МДҲдаги энг машҳур шаҳарлар орасида 7-ўринга қўйилди.

  Қайд этамиз, мазкур рейтинг 2016-йилнинг 1-январидан 31-июлгача бўлган меҳмонхоналарни қидириш ва брон қилиш маълумотлари асосида тузилди.

“RoomGuru”нинг маълум қилишича, россиялик сайёҳлар Тошкент шаҳрига ўртача 2,5 кунга келишади ва меҳмонхонада бир кун қолиши 2,4 минг рублни ташкил қилади.

Дастлабки ўнталикка қуйидаги шаҳарлар ҳам киритилган: Минск (2,5 минг рубл), Алмати (2,7 минг рубл), Баку (2,8 минг рубл), Ереван (2,6 минг рубл), Киев (2,7 минг рубл), Витебск (2,2 минг рубл) ва Кишинев (2,3 минг рубл).

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг