Валюта курслари 27/11/2024
$1 – 12820.47
UZS – 0.04%
€1 – 13470.47
UZS – 0.21%
₽1 – 122.26
UZS – -1.0%
Қидириш
Иқтисод 16/05/2019 Тошкент-Париж қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга оширади
Toshkent-Parij qo'shma investitsiya loyihalarini amalga oshiradi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Тошкент шаҳар ҳокимлигида Парижнинг сиёсий ва ташқи ишлар маркази директори Фабьен Бауссарт билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Даврон Ҳидоятов юртимизда хорижий инвесторлар учун яратилган имкониятлар, улар фаолиятини рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш учун қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, бизнесни ривожлантириш тизими ва шароитлари борасида маълумот берди.

Шунингдек, қатор мамлакатлар учун виза олиш тартиби соддалаштирилгани дунё давлатлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш учун қулай имкониятлар яратганини таъкидлади.

Парижнинг сиёсий ва ташқи ишлар маркази директори Фабьен Бауссарт ҳам ташрифи давомида Ўзбекистон ва Тошкентда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигини кўзлаганини қайд этди. Шу билан бирга ўзбек — француз ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги даражага кўтариш икки томон учун ҳам манфаатли бўлишини билдирди.

Франция ишбилармонларида Ўзбекистон, хусусан, Тошкент билан қўшма лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш борлигини маълум қилиб, қурилиш ва туризм соҳасида ҳамкорлик қилишни таклиф этди.

Ўз навбатида Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Даврон Ҳидоятов пойтахт ҳокимлиги юқори технологияларга эга Франция билан савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқаларни янада ривожлантириш, ўзаро ҳамкорликда инвестициялар ва илғор технологияларни жалб қилиш, сайёҳлар оқимини кўпайтиришга тайёрлигини билдирди.

Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг