Тошкент Марказий Осиё учун юбилей Yutong автобусини олди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 26 июнь куни Хитой Халқ Республикасининг “Yutong Co. Ltd.” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган 10 000-автобус ўзининг муносиб фойдаланувчисига топширилди.
Маросимга Ўрта Осиё давлатларидан жамоат транспорти соҳасига алоқадор идора ва ташкилот вакиллари, ходимлари ташриф буюришди.
«Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик жамиятидан масъул ходимлар ҳам ушбу ташкил этилган тадбирда иштирок этиб, 10 000-автобусни харид қилишга муваффақ бўлдилар.
Яқин кунларда Тошкент шаҳрига “Yutong Co. Ltd.” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган 200 дона янги электробуслар олиб келиниши кутилмоқда.