Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Хабар берганимиздек, бугун пойтахтимизда “Наврўз” байрамига бағишлаб халқаро ярим марафон ташкил қилинди. Ушбу тадбир доирасида 5 километр масофага ҳам беллашув ўтказилиб, ғолиб ва совриндорлар номи аниқлаб олинди.
Унга кўра, эркаклар ўртасидаги баҳсда Отабек Тошқувватов марра чизиғини биринчи бўлиб кесиб ўтди. Қизлар ўртасида эса Азизахон Мирзаакбаровага тенг келадигани топилмади.
Батафсил:
“Наврўз” марафони. 5 км, эркаклар.
“Наврўз” марафони. 5 км, қизлар.
Бироздан сўнг 21 километр масофага ўтказилган асосий беллашувда стартга чиққанлар марра чизиғини кесиб ўтишади.
Манба: Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси.