Валюта курслари 04/12/2024
$1 – 12825.43
UZS – -0.1%
€1 – 13493.63
UZS – -0.03%
₽1 – 120.98
UZS – 1.07%
Қидириш
Иқтисод 03/12/2024 "Тошкент Инвестиция Мажмуи" лицензияси 10 кунга тўхтатилди

"Тошкент Инвестиция Мажмуи" лицензияси 10 кунга тўхтатилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Миллий истиқболли лойиҳалар агентлиги "Тошкент Инвестиция Мажмуи" МЧЖ компаниясининг лицензиясини 10 кунга тўхтатди.

Лицензия 2024 йил 2 декабрдан 11 декабрга қадар вақтинчалик тўхтатилади. Ушбу давр мобайнида компания қонунбузарликларни бартараф этиши шарт.

Лицензиянинг тўхтатилиши натижасида "Тошкент Инвестиция Мажмуи" МЧЖнинг «Ягона дастурий-техник мажмуа» орқали фаолият юритиши ҳамда қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси сифатида касбий фаолияти чекланади. Фаолият қайта тикланиши учун компания барча қонунбузарликларни бартараф этиши зарур.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг