Валюта курслари 18/03/2025
$1 – 12943.39
UZS – -0.08%
€1 – 14108.30
UZS – 0.36%
₽1 – 153.70
UZS – 1.7%
Қидириш
Иқтисод 18/03/2025 Тошкент ҳокимияти йўлларни ўзбошимчалик билан таъмирлашдан воз кечишга чақирди

Тошкент ҳокимияти йўлларни ўзбошимчалик билан таъмирлашдан воз кечишга чақирди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкент шаҳар ҳокимияти пойтахт аҳолиси ва меҳмонларини йўлларни ўзбошимчалик билан таъмирлаш мумкин эмаслиги ҳақида огоҳлантирди. Ҳокимият бундай ҳаракатлар муаммони ҳал қилиш ўрнига, уни янада чигаллаштириши мумкинлигини таъкидлади.

Шаҳар маъмурияти маълумотларига кўра, ҳозирда йўл таъмирлаш ишлари кенг кўламда олиб борилмоқда. Жумладан, асфальт қопламасини пармалаш (фрезеровка), тозалаш, янги асфальт ётиш ва махсус техника ёрдамида уни зичлаш ишлари амалга оширилмоқда. Таъмир жараёни сифатли материаллардан фойдаланган ҳолда ва ЙҲХБ ходимлари кўмагида хавфсизлик чораларига риоя қилган ҳолда олиб борилмоқда.

Йўллардаги ёриқ ва чуқурларни совуқ асфальт аралашмаси билан тўлдириб, қўлда зичлаш усули тўлиқ таъмирлаш ҳисобланмайди. Бу эса транспорт ҳаракати ҳамда фуқаролар учун қўшимча хавф туғдириши мумкин.

Шу муносабат билан шаҳар ҳокимияти фуқароларни ўзбошимчалик билан йўлларни латашдан воз кечишга ва сабр-тоқатли бўлишга чақирди. Таъмирлаш ишлари тасдиқланган режа ва техник стандартларга мувофиқ равишда олиб борилаётгани таъкидланди.

Аҳолидан йўл таъмирига оид мурожаатларини махсус Xalq nazorati портали орқали юбориш сўралди. Ҳокимият фаол фуқаролик позицияси учун миннатдорлик билдирди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг