«Тошкент» фонд биржасининг фойдаси олти ойда 11,2 миллиард сўмга етди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йилнинг I ярим йиллик якунларига кўра, «Тошкент» РФБънинг соф фойдаси — 11,2 млрд сўмни қайд этди. Таққослаш учун, 2024 йилнинг шу даврида бу кўрсаткич атиги 177,3 млн сўмни ташкил этганди.
Бундай юқори молиявий натижаларга тушумнинг 4,4 млрддан 18,6 млрд сўмгача ўсиши (+320% й/й) ҳамда фоиз шаклидаги даромадларнинг олдинги ярим йилликка нисбатан 1,5 млрддан 4,4 млрд сўмгача кўпайиши сабаб бўлди (189,7% й/й).
Қимматли қоғозлар савдосининг умумий ҳажми 12,02 трлн сўмни ($933,3 млн) ташкил этиб, 2024 йилнинг И ярим йиллигига нисбатан 17 баробарга ошди. Тузилган битимлар сони 214 851 тага етди, шундан 85% биржа котировка варағига киритилган қимматли қоғозлар билан амалга оширилган.
Ўртача кунлик савдо ҳажми эса 97,7 млрд сўмни ($7,59 млн) ташкил этди.