Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 24/04/2019 Тошкент-Деҳли муносбатлари янги босқичга кўтарилади
Toshkent-Dehli munosbatlari yangi bosqichga ko'tariladi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Тошкент шаҳар ҳокимлигида Ҳиндистоннинг мамлакатимиздаги фавқулодда ва мухтор элчиси Винод Кумар билан учрашув бўлиб ўтди.

Ўзаро мулоқот давомида икки давлат ўртасидаги алоқаларни янада кенгайтириш ва ривожлантириш масалалари ҳақида сўз юритилди. Хусусан, Ҳиндистон элчиси икки томонлама муносабатларни янада тараққий эттириш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокимлиги мутасаддиларини ўз ватанига таклиф этди.

Учрашув давомида ўзаро ҳамкорликда инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш, хусусан, ахборот-коммуникация технологиялари, соғлиқни сақлаш, фармацевтика, заргарлик саноати, сайёҳлик инфратузилмаси йўналишида қўшма лойиҳаларни ишга тушириш муҳимлигига эътибор қаратилди.

Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон-Ҳиндистон муносабатлари узоқ тарихга эга. Мамлакатларимиз ўртасидаги дипломатик алоқалар 1991 йилда йўлга қўйилган бўлиб, давлатларимиз ўртасидаги савдо-иқтисодий, ижтимоий, маданий-гуманитар, фан-таълим соҳасидаги алоқалар изчил ривожланиб келмоқда.

Бугунги кунда юртимизда 140дан ортиқ ўзбек-ҳинд корхоналари фаолият юритаётган бўлиб, уларнинг 20 фоиздан ортиғи 100% Ҳиндистон капитали асосида ишламоқда.

Тошкент ва Ҳиндистон муносабатлари ҳақида сўз юритганда пойтахтимизда савдо-иқтисодий ҳамкорлик соҳасида қўшма тадбиркорликни ривожлантириш маркази фаолият юритаётганлигини таъкидлаш ўринли.  Шунингдек, яқин орада ҳиндистонлик ҳамкорлар билан илғор ахборот технологиялари технопарки ташкил этилиши кўзда тутилган.

Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг