Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 23 январь куни соат 19:49 да Батир Закиров кўчасида, «Toshkent City» ҳудудида жойлашган 9 қаватли бино терассада ёнғин содир бўлгани ҳақида ФВБ хабар берди.
Ёнғин хизматлари хабар тушганидан сўнг тўрт дақиқа ўтиб, 19:53 да воқеа жойига етиб келди. Ёнғин 20:03 да локализация қилинди ва 20:05 да тўлиқ ўчирилди.
Фавқулодда вазиятлар хизмати маълумотига кўра, жабрланувчилар ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ҳозирги вақтда ёнғиннинг сабаблари аниқланмоқда ва моддий зарар баҳоланмоқда.