Тошкент – Бухоро йўналишида «Afrosiyob» қўшимча қатновлари йўлга қўйилади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Наврўз ва Рамазон ҳайити арафасида «Тошкент – Бухоро – Тошкент» йўналишида қўшимча «Afrosiyob» электропоезди қатнайди.
Қўшимча рейслар қуйидаги кунларда амалга оширилади:
20, 25, 31 март ва 1 апрель.
Йўлга чиқиш жадвали:
Тошкентдан йўлга чиқиш (№778) — соат 06:03, Бухорога 10:14 да етиб боради.
Бухородан қайтиш (№777) — соат 17:55, Тошкентга 22:08 да етиб келади.
Чипталарни «O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi» расмий сайти ва вокзаллар кассаларидан харид қилиш мумкин.