Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 01/04/2019 Тошкент автопаркларига кондиционерларга эга янги 8та автобус олиб келинди
Toshkent avtoparklariga konditsionerlarga ega yangi 8ta avtobus olib kelindi

Тошкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Тошкент автопаркларига кондиционерларга эга янги 8та автобус олиб келинди. Қайд этилишича, ёзги жазирамада шаҳар бўйлаб совитиш тизимлари жорий этилган автобуслар юришни бошлайди.

«Бу ёз шаҳарда яшовчи маҳаллий аҳоли ва пойтахтимиз меҳмонлари нафақат янги бизнес мажмуалар ва яшаш комплекслари, балки қулай ҳароратда автобусларимизда яшаш ёки ишлаш манзилига етиб олишдан баҳраманд бўладилар», - дейилади хабарда.

Жорий йил бошларида Тошкентга яна 48 та янги автобус келтирилиши хабар берилганди.

Шунингдек, март ойи бошида «Тошшаҳартрансхизмат»нинг автобус паркларидаги улушлари сотилиши мумкин экани маълум қилинди.

Манба: «Тошшаҳартрансхизмат» телеграм канали.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг