Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Иқтисод 09/04/2024 Томорқа ерларидан самарали фойдаланишда аутсорсинг қандай аҳамиятга эга?
Томорқа ерларидан самарали фойдаланишда аутсорсинг қандай аҳамиятга эга?

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари Ўзбекистонда томорқа ерларига сифатли аутсорсинг хизмати кўрсатиш даражасини таҳлил қилди.
Томорқа аутсорсинги - бу томорқадан фойдаланишда ишлаб чиқаришнинг бир қисмини бошқа ихтисослашган ташкилотга бериш орқали сифатга эришиш бўлиб, бундай тизим ривожланган мамлакатларда яхши йўлга қўйилган.

Германияда қарийб 500 мингта кичик томорқа (Kleingarten) мавжуд бўлиб, уларга кўрсатиладиган аутсорсинг хизмати ҳажми 15 миллиард еврони ташкил қилади. Аутсорсинг хизмати анъанавий боғлар ва сабзавотчилик йўналишида оммалашиб бормоқда.

National Allotment Society London Branch – Англиядаги йирик томорқа хўжаликлари уюшмасининг филиали, асосан табиий хилма-хилликни асрашга хизмат қилади. Ушбу уюшма Лондондаги 740 дан ортиқ кичик ер эгалари ҳамда 40 мингта алоҳида томорқага хизмат кўрсатади.

Ўзбекистонда 4,9 миллионта томорқа хўжалигида 741,2 минг гектар ер ресурси мавжуд бўлиб, бунинг 402,1 минг гектари бевосита ҳовлида жойлашган. Бу томорқа ерларида ялпи деҳқончилик маҳсулотларининг 37,9 фоизи, ялпи чорвачилик маҳсулотларининг 88,4 фоизи етиштирилади.

Томорқа хўжаликларининг 766,8 мингтаси (15,4 фоиз) шаҳарларда жойлашган бўлиб, уларнинг тасарруфида 48 минг гектар (6,5 фоиз) ер ресурси бор. 

МҲТИ экспертлари аҳоли томорқа ерларидан самарали фойдаланиш учун қай даражада кўмак ва маслаҳат шаклидиги хизматлар кўрсатилаётганини ўрганиш мақсадида сўров ўтказди ва унда Бухоро, Жиззах, Сирдарё вилоятларидаги 239 нафар томорқа эгаси иштирок этди.

Сўров натижалари қуйидагича бўлди: 

1. Томорқадан қанча даромад оласиз, деган саволга респондентларнинг 33,4 фоизи 3-4 млн. сўмгача, 16,4 фоизи 5-7 млн. сўмгача, 16,5 фоизи 8-10 млн. сўмгача, 24,1 фоизи 15-25 млн. сўмгача, деб жавоб берган.

2. Томорқа хизматини кўрсатиш (ер ҳайдаш, экин экиш, мевали дарахт экиш, чорва боқиш) учун пул тўлай оласизми, деган саволга репондентларнинг 63,2 фоизи ҳа, 27,1 фоизи йўқ, 9,7 фоизи томорқадан шерикчилик асосида ҳосил олмоқчиман, деб жавоб берган. 

3. Томорқа хизматини кўрсатиш учун қанча пул тўлай оласиз, деган саволга респондентларнинг 48,1 фоизи 200 минг сўмгача, 11,8 фоизи 300 минг сўмгача, 6,8 фоизи 500 минг сўмгача, 13,9 фоизи 1 млн. сўмгача, деб жавоб берган. Сўровда қатнашганларнинг 11,3 фоизи олинган ҳосилнинг бир қисмини бериш орқали аутсорсинг хизматидан фойдаланиши мумкинлигини билдирган.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг