Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Спорт 16/05/2019 Томас Бах таэквондо бўйича жаҳон чемпионатига ташриф буюради
Tomas Bax taekvondo bo'yicha jahon chempionatiga tashrif buyuradi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Хабарингиз бор, айни кунларда Буюк Британиянинг Манчестер шаҳрида таэквондо бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. 18 май куни бўладиган беллашувларнинг энг асосий томошабини Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бах бўлади. ХОҚ президенти 18 май куни Манчестер шаҳрига ташриф буюради ва ўша кунги беллашувларни бевосита аренадан томоша қилади.

Бу йилги жаҳон чемпионати катта қизиқишга сабаб бўлмоқда. Мусобақада 150 мамлакатдан 975 спортчи рўйхатдан ўтган. Қолаверса, беллашувлар 4D камералар орқали трансляция қилинмоқда. Бу эса жангларни 360 градусдан томоша қилиш имкониятини яратади.

Халқаро Олимпия қўмитаси раҳбари мусобақага ташриф буюрар экан, хулоса қилиш мумкин, катта эҳтимолда ўша кунги ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросимида ҳам иштирок этади. Жаҳон чемпионатининг релгаментига кўра, 18 май куни иштироки 17 май санасига белгиланган спортчиларнинг финал жанглари ва уларни тақдирлаш маросими бўлади. Тақвимга назар ташласак, 17 май куни вакилларимиздан Мадинабону Маннопова (-49 кг), Зария Қосимова (-57 кг) ва Никита Рафалович (-74 кг) баҳсларга киришади. Вакилларимиз шоҳсупага кўтарилишса, 18 май куни Томас Бах томонидан тақдирланишлари мумкин. Умид қиламизки, шундай бўлади ҳам.

Манба: Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг