Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Бугун Япония пойтахти Токио шаҳрида 2020 йили бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинлари машъаласининг тақдимоти ўтказилди. Машъала алюминий металидан тайёрларган бўлиб, 1,2 килограмм оғирликка эга.
Машъаланинг тепа қисми Япония рамзларидан бири ҳисобланмиш сакура гулини эслатиб юборади. Олов унинг ҳар бир баргидан чиқади ва охирида яхлитлик ҳосил қилади.
Машъаланинг аҳамиятли жиҳати шундаки, унинг таркибидаги алюминий 2011 йил март ойида мамлакат шимолий-ғарбида рўй берган цунами ва зилзила натижасида аҳолига вақтинчалик хизмат қилган бошпаналардан олинган. Шу тариқа машъала дизайнерлари роппа-роса 8 йил аввал рўй берган табиий офат натижасида ҳалок бўлганлар хотирасига ҳурмат бажо келтиришмоқда.
Манба: Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси.