Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Туризм 03/05/2019 Токио метрополитенида Ўзбекистон туристик салоҳиятига оид билбордлар ўрнатилди
Tokio metropolitenida O'zbekiston turistik salohiyatiga oid bilbordlar o'rnatildi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Дунё миқёсида йўловчи ташиш сони жиҳатидан дастлабки ўринларда турувчи Токио метрополитенининг учта стансияси - «шинжуку», «Отемачи», «Икебукуро»да Ўзбекистон брендини тарғиб этувчи реклама плакатлари жойлаштиилди.

Мазкур метрополитен тармоғи 50 та линия ва 285 та стансияга эга бўлиб, одатда бу ердан йирик компанияларнинг маҳсулотлари рекламалари ўрин эгаллайди.

Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистоннинг Токиодаги элчихонаси саъй-ҳаракатлари натижасида жойлаштирилган реклама плакатларида ўзбек халқининг қадимий тарихи ва бой маданияти, Бухоро ва Самарқанднинг қадимий меъморий ёдгорликлари намойиш этилган бўлиб, «О‘збекистон – Буюк Ипак йўлига хуш келибсиз» ёзуви ҳеч кимни фарқ қолдирмайди, японияликларнинг Ўзбекистонга бўлган қизиқишини янада орттириши шубҳасиз.

Маълумот учун, 2017 йилда Ўзбекистонга 11 мингга яқин япон сайёҳлари ташриф буюрган бўлса, 2018 йилда бу кўрсаткич 17 мингдан ортиқ кишига етди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ў‘збекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонига асосан 2018 йилнинг 10 февралидан етти мамлакат ичида Япония фуқаролари учун 30 кунлик муддатга визасиз режими йўлга қўйилди.

Шунингдек, «Ўзбекистон хаво йўллари» Миллий авиакомпанияси томонидан Тошкент ва Нарита шаҳарлари ўртасида тўғридан-тўғри ҳаво алоқалари ўрнатилгани, Япониянинг турли шаҳарларидан тўғридан-тўғри Самарқандга бориш имконини берувчи чартер рейсларининг ҳам йўлга қўйилгани японияликларнинг Ўзбекистонга ташриф буюриши учун яратилаётган қулайликлардан биридир.

Ўзбекистон брендининг Япония пойтахти Токио шаҳрида кенг тарғиб этилиши, бугунги кунда японияликларнинг Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарлари ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўлиши кунчиқар мамлакатдан юртимизга келувчи сайёҳлар сонининг ортишига хизмат қилади.

Манба: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг