Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Спорт 01/04/2019 Токио-2020 саралашида иштирок этадиган Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоасининг таркиби аниқ бўлди
Tokio-2020 saralashida ishtirok etadigan O'zbekiston ayollar olimpiya terma jamoasining tarkibi aniq bo'ldi

Тошкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Шу йилнинг 1-9 апрель кунлари пойтахтимизда Токио-2020 олимпиадаси 2-саралаш босқичи «B» гуруҳидан ўрин олган учрашувлар бўлиб ўтиши ҳақида хабар бериб ўтгандик. Мазкур гуруҳда Ўзбекистон, Вьетнам, Иордания ва Гонконг терма жамоалари жой олишган.

Терма жамоа бош мураббийи Баҳром Норсафаров мазкур саралаш баҳсларида иштирок этадиган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси таркибини маълум қилди. Бугун Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоаси «Миллий» стадион 7-машғулот майдонида машғулот олиб боришади. Машғулот соат 16:30да бошланади.

Дарвозабонлар:

Жонимкулова Мафтуна «Севинч»

Бойматова Гуландон «Металлург»

Тиловова Лайло «Севинч»

Ҳимоячилар:

Ҳуснитдинова Солиҳа «Бунёдкор»

Шодиева Лайло «Севинч»

Бектемирова Дилноза «Бунёдкор»

Бобохўжаева Феруза «Севинч»

Шойимова Мафтуна «Севинч»

Зарбиева Танзиля «Севинч»

Қўчқорова Ўғилой «Севинч»

Ярим ҳимоячи:

Галимова Саида «Бунёдкор»

Нозимова Дилдора «Металлур»

Зоирова Умида «Бунёдкор»

Сафина Рушания «Севинч»

Бурҳонова Малика «Севинч»

Зарипова Камила «АГМК»

Ҳужумчилар:

Сарикова Маҳлиё «Бунёдкор»

Қудратова Нилуфар «Севинч»

Карачик Людмила «Бунёдкор»

Ҳабибуллаева Диёра «Сўғдиёна»

Қуйида эътиборингизга Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоасининг Токио-2020 олимпиадаси 2-саралаш босқичи ўйинлари тақвимини ҳавола қиламиз:

3 апрель, соат 15:00

Вьетнам – Ўзбекистон («Локомотив» стадиони)

6 апрель, соат 15:00

Ўзбекистон  – Иордания («Локомотив» стадиони)

9 апрель, соат 15:00

Гонконг – Ўзбекистон («Локомотив» стадиони)

Манба: Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг