Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Спорт 10/05/2019 Токио-2020 Олимпиадаси ташкилий қўмитасининг вице-президенти Тошкентга келди
Tokio-2020 Olimpiadasi tashkiliy qo'mitasining vitse-prezidenti Toshkentga keldi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 мартдаги «Ўзбекистон спортчиларини 2020 йил Токио (Япония) шаҳрида бўлиб ўтадиган ХХХII ёзги Олимпия ва XVI Паралимпия ўйинларига тайёрлаш тўғрисида”ги қарорига биноан юртимиз спортчилари тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақасига қизғин тайёргарлик кўришмоқда. Бу борада Миллий олимпия қўмитаси ҳам кенг кўламдаги ишларни амалга оширмоқда. Ўз навбатида, ўзбек спортчиларининг халқаро майдондаги натижалари ҳам кўпчиликнинг диққат-марказида бўлиб турибди.

Шу нуқтаи назардан 9-10 май кунлари Токио-2020 Олимпиадаси ташкилий қўмитасининг вице-президенти, Токио парламенти депутати жаноб Тошиаки Эндо бошчилигидаги делегация юртимизда меҳмон бўлади.

Мартабали меҳмон жой олган самолёт бугун тунда Ислом Каримов номидаги Тошкент Халқаро аэропортига келиб қўнди. Япония делегациясини МОҚ Бош котиби Жасур Матчанов бошчилигидаги Миллий олимпия қўмитаси мутасаддилари, кенг спорт жамоатчилиги ва ОАВ вакиллари кутиб олишди.

Олимпия ўйинлари ташкилий қўмитаси делегациясининг юртимизга ташрифи мамлакатимизда спортга бўлган эътиборга берилган юксак баҳодан далолат беради. Тошиаки Эндо икки кун мобайнида юртимизда спорт соҳасида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишиш имконига эга бўлади. Шунингдек, мартабали меҳмон 10 май куни МОҚ президенти Умид Аҳмаджонов қабулида бўлиши ва томонлар ўртасида музокара ўтказилиши режалаштирилган.

Манба: Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг