Валюта курслари 25/09/2024
$1 – 12754.83
UZS – 0.06%
€1 – 14202.50
UZS – 0.31%
₽1 – 137.21
UZS – -0.04%
Қидириш
Ўзбекистон 22/05/2017 ТИВда Хитой Элчиси билан учрашув бўлиб ўтди
ТИВда Хитой Элчиси билан учрашув бўлиб ўтди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2017 йилнинг 20 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Хитой Халқ Республикасининг Фавқулодда ва мухтор Элчиси Сун Лижие билан учрашув бўлиб ўтди.

Суҳбат давомида Ўзбекистон Презиенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 11-15 май кунлари Хитой Халқ Республикасига давлат ташрифи, мамлакатимиз делегациясининг “Бир макон, бир йўл” халқарофорумидаги иштироки якунларига юқори баҳо берди.

Олий даражадаги Ўзбекистон-Хитой музокаралари давлатлараро муносабатларнинг икки томонни қизиқтирган барча йўналишларида янги саҳифани очгани қайд этилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг