Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 08/11/2017 ТИВда Саудия Арабистони делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди
ТИВда Саудия Арабистони делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2017 йилнинг 6 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Саудия Арабистони Подишоҳлигининг Маслаҳатлашув кенгаши (Парламенти) аъзоси, Саудия Арабистони-Ўзбекистон парламентлараро дўстлик қўмитаси раиси ўринбосари Аҳмад бин Муҳаммад Абуш ал-Ғомидий бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ўзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Саудия Арабистони парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлаш истиқболлари нуқтайи назаридан икки давлат ўртасидаги муносабатларни янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Музокараларда 2017 йил 21 май куни Ар-Риёд шаҳрида Араб-мусулмон мамлакатлари ва АҚШ саммити доирасида бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёёвнинг Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд билан учрашуви Ўзбекистон ва Саудия Арабистони мулоқотини чуқурлаштириш учун янги имкониятлар очиб бергани қайд этилди.

Учрашув давомида икки томон кун тартибидаги бошқа долзарб масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг