Валюта курслари 25/09/2024
$1 – 12754.83
UZS – 0.06%
€1 – 14202.50
UZS – 0.31%
₽1 – 137.21
UZS – -0.04%
Қидириш
Ўзбекистон 09/06/2017 ТИВда АҚШ делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди
ТИВда АҚШ делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2017 йилнинг 8 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида АҚШ Давлат департаментининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича Бюросининг Марказий Осиё бўйича офиси директори Валтер Скотт Рид-учинчи бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ МАтбуот хизмати хабар беради.

Суҳбат давомида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги Ўзбекистон-АҚШ кун тартибининг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.

ТИВда бўлиб ўтган учрашувда эришилган келишувларни амалга ошириш жараёни ҳамда турли даражалардаги бўлажак учрашувларнинг жадвали ва кун тартиби кўриб чиқилди.

Халқаро муаммоларни муҳакама қилиш доирасида минтақавий масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг