Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Спорт 12/05/2023 Термиз шаҳридаги стадионни замонавийлаштириш ишлари қизғин давом этмоқда
Термиз шаҳридаги стадионни замонавийлаштириш ишлари қизғин давом этмоқда

«Сурхон Арена» стадиони тубдан реконструкция қилинмоқда. У қуриб битказилгандан сўнг ФКА (Футбол клублари ассоциацияси) лицензиялаш стандартларига жавоб берадиган холга келтирилади.

Бу ўзгаришлар Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилояти футболи ривожига салмоқли ҳисса қўшади ва айниқса ҳудуднинг ёш авлоди учун муҳим аҳамиятга эга бўлади.

Текширувдан сўнг стадионни замонавийлаштириш, томошабинлар ўриндиқларини, инфратузилмани, шу жумладан майсазор сифатини ва бошқа масалаларни такомиллаштириш бўйича режа тузилиб чиқилди. 

Иш жараёнида стадионнинг махсус ёритилиши FIFAнинг алоҳида тартибларига мувофиқ таъминланади.

Дастлабки қиймати 1,5 млн АҚШ доллари бўлган замонавийлаштириш жараёни ERIELL Group томонидан таьминланмоқда. Унинг Бошқарув раиси Бахтиёр Фозилов 2023 йилдан «Сурхон» профессионал футбол клубига раҳбарлик қилиб келмоқда. 

Бу йилги мавсумда «Сурхон» ПФК футболчилари Ўзбекистон Суперлигаси ва Ўзбекистон Кубоги ўйинларида юқори натижаларга эришдилар. Ҳозирда жамоа клуб тарихидаги энг яхши натижаларни кўрсатиб келмоқда. 

Шу билан бир қаторда, кўплаб ёш сурхондарёлик футболчиларни жамлаб олган клуб Академияси ишларига алоҳида аҳамият берилмоқда. 

Замонавийлаштириш жараёни ниҳоясига етгач, стадион сифатли ўйинларни ўтказиш учун керакли стандартларга жавоб бера олади ва яна кўплаб футбол мухлисларини уйига айланади. 

 

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг