Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- “Катта дубулға” туркумига кирувчи йилнинг дастлабки мусобақаси – Австралия очиқ чемпионатининг аёллар ўртасидаги мусобақалари ғолиби аниқланди. Уч сет давом этган финал ўйинида чехиялик Петра Квитовани мағлуб этган қитъадошимиз Наоми Осака Мельбурн кортларида ўзининг дастлабки совринини қўлга киритди.
Бу Осаканинг Австралия очиқ чемпионатидаги дастлабки соврини, “Катта дубулға” турнирларида эса у бунгача ўтган йилги АҚШ очиқ чемпионатида ҳам ғалаба қозонганди. Бир йил муқаддам Наоми дунё рейтингида 72-ўринни эгаллаб турганди. Душанба куни эълон қилинадиган WTAнинг янги рейтингида у расман пешқадамга айланади.