Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Маданият 01/03/2019 Темурийлар тарихи давлат музейидаги 150 дан ортиқ экспонатларнинг QR-кодлари яратилди
Темурийлар тарихи давлат музейидаги 150 дан ортиқ экспонатларнинг QR-кодлари яратилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Темурийлар тарихи давлат музейнинг мобил иловаси, 150 дан ортиқ экспонатларнинг QR-кодлари яратилди ва музей залида интерактив сенсорли проектор ўрнатилди. Унда музейнинг виртуал кўриниши, Амир Темур ва темурийлар даври тарихига бағишланган мултимедиа намойиш этилмоқда. Шу тариқа янги информацион технологияларни жорий этиш халқимиз ва сайёҳларга қулайлик яратиш, тарихимизни кенг тарғиб қилиш, экспонатлар ҳақидаги маълумотларни кенгрок очиб бериш каби имкониятларни яратмоқда.

Дарҳақиқат, мамлакатимизда музей ишини янгилаш, музей ва томошабинларнинг ўзаро алоқаси, яъни коммуникация масалаларини ҳал этиш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Музей ишида ахборот тизимини шакллантириш ҳозирги даврда муҳим экани, музейларни компютерлаштириш, уларни интернет тармоғига улаш, мултимедиа дастурлари ва барча музейлараро ягона ахборот тизимини шакллантириш орқали масофадан ўқитиш технологиясини ривожлантириш талаб қилинмоқда. Бу вазифалар давлатимиз раҳбарининг 2018-йил 26-августдаги “Ўзбекистон Республикасида маданият ва санъат соҳасини инновацион ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгилаб берилган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси матбуот хизмати.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг