Валюта курслари 27/12/2024
$1 – 12920.48
UZS – -0.06%
€1 – 13436.01
UZS – -0.19%
₽1 – 130.17
UZS – 0.39%
Қидириш
Технологиялар 28/12/2024 Телекоммуникациялар тўғрисидаги қонун қабул қилинди

Телекоммуникациялар тўғрисидаги қонун қабул қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев телекоммуникациялар соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи «Телекоммуникациялар тўғрисида»ги қонунни имзолади.

Ҳужжатга кўра, республикада телекоммуникация тармоқлари давлат ва хусусий мулк шаклида бўлиши мумкин. Бундай тармоқларнинг барча эгалари тенг ҳуқуқларга эга бўлиб, қонунчиликда белгиланган ҳуқуқий ҳимоядан бирдек фойдаланадилар.

Телекоммуникациялар тармоқлари белгиланган мақсадига кўра умумий фойдаланишдаги, идоравий ва ажратилган телекоммуникациялар тармоқларига бўлинади.

Алоқа линияси умумий фойдаланиш, идоравий, ажратилган, шу жумладан умумдавлат вазифаларини бажарувчи телекоммуникациялар тармоқларининг ажралмас қисмидир.

Рақамли технологиялар вазирлиги телекоммуникациялар соҳасидаги ваколатли давлат органидир.

Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича инспекция телекоммуникациялар соҳасида давлат назоратини амалга оширувчи органдир.

Умумий фойдаланишдаги телекоммуникациялар тармоқларининг операторлари ва провайдерлари барча фойдаланувчиларга белгиланган сифатга эга универсал хизматларни лицензия доирасида чекланмаган тарзда кўрсатади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг