Валюта курслари 05/02/2025
$1 – 12998.91
UZS – 0.11%
€1 – 13439.57
UZS – 1.16%
₽1 – 131.29
UZS – 1.12%
Қидириш
Ўзбекистон 05/02/2025 Теҳронда Ўзбекистон-Эрон муносабатлари муҳокама қилинди

Теҳронда Ўзбекистон-Эрон муносабатлари муҳокама қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) Олий даражадаги қўмитаси йиғилишида иштирок этиш учун Теҳронга ташриф буюрган Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Бобур Усмонов Эрон Ислом Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Саид Расул Моҳажер билан учрашди.

Музокараларда турли соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди. Икки мамлакатнинг савдо-иқтисодий соҳадаги ўзаро ҳамкорлигига, жумладан, икки мамлакат ҳудудлари ўртасидаги алоқаларни фаоллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш ва савдо-иқтисодий алоқаларни фаоллаштиришга қаратилган ҳудудлараро транспорт-логистика лойиҳаларини амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг