Валюта курслари 17/09/2024
$1 – 12729.48
UZS – -0.16%
€1 – 14156.45
UZS – 0.1%
₽1 – 139.72
UZS – -0.38%
Қидириш
Технологиялар 30/04/2024 Technovation Girls Uzbekistan 2024 асосий босқичи якунланди
Technovation Girls Uzbekistan 2024 асосий босқичи якунланди

Бу йилги танловда Ўзбекистоннинг 1300 дан ортиқ истеъдодли қизлари иштирок этишди, улар технология ва инновациялар ёрдамида долзарб ижтимоий муаммоларни ҳал қилишга қаратилган лойиҳаларини тақдим этдилар. Technovation Girls Uzbekistan танлови Рақамли Технологиялар Вазирлиги, Tech4Impact ННТ ва Yandex компанияси кўмагида ташкил этилди.

Танлов доирасида иштирокчилар сунъий интеллект технологиялари ёрдамида шаҳар муҳитини яхшилаш, транспорт хавфсизлигини ошириш ва ижтимоий муаммоларни ҳал қилишга қаратилган лойиҳаларни ишлаб чиқдилар. Жами 83 та лойиҳа ҳакамлар ҳайъатига тақдим этилди. Масалан, ўсмирлар орасида буллингга қарши илова, онлайн ўқув ёрдамчилари ва уй вазифаларини текшириш, кўриш қобилияти паст ва кўзи ожизлар учун овозли ёрдамчи каби лойиҳалар бор эди.

Бутун танлов давомида иштирокчиларни тажрибали менторлар, жумладан Yandex компанияси раҳбарлари ва амалий IT-мутахассислари қўллаб-қувватладилар. Улар қизларга трендларни тушунишда ва лойиҳаларнинг тузилиши ҳамда жамоавий ишлар хусусиятларини англашда ёрдам бердилар. Жами 133 нафардан ортиқ ментор иштирок этди.

2024 йил 31 май куни танловнинг ҳудудий босқич ғолиблари ва совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтади. Ўзбекистондаги танлов ғолиблари АҚШнинг Силикон водийсида ҳар йили ўтказиладиган финалда иштирок этадилар. Yandex томонидан Smart City ва AI For Good махсус номинациялари тақдим этилди, бу номинациялар сунъий интеллектдан фойдаланган ҳолда энг яхши лойиҳалар муаллифлари ва шаҳар муҳити ҳамда транспорт хавфсизлиги муаммоларини ҳал қилганлар учун мўлжалланган – бу категориялардаги ғолиблар компаниянинг қимматбаҳо совғаларига эга бўлишади.

«Technovation иштирокчилари ўтган йиллар давомида дастурнинг карьера, лидерлик сифатлари ва иш топиш имкониятларига ижобий таъсир кўрсатганини таъкидлашмоқда. Битирувчилар бошқа танловларда ғолиб чиқиб, халқаро грантларни қўлга киритишади. Улар етакчи маҳаллий ва халқаро университетларга киришади, ахборот технологиялари, фан ва муҳандислик соҳаларида карьера қуришади, шунингдек, ўз стартапларини яратишади», – деди Tech4Impact директори Саида Юсупова.

Аввалроқ, Yandex Ўзбекистондаги барча мактаб ўқувчилари учун Technovation доирасида ўтказиладиган лекцияларга кириш имкониятини очган эди.

Лекциялар мактаб даражасига мослаштирилган ва Technovation YouTube каналида ўзбек ва рус тилларида мавжуд. Лекциялар инклюзив муҳитни ривожлантириш, шаҳар мобиллиги ва экология лойиҳаларида технологиялардан фойдаланишга бағишланган.

Шунингдек, Рақамли Технологиялар Вазирлигининг Рақамли Таълимни Ривожлантириш Маркази ва Yandex компаниясининг ҳамкорлиги туфайли 25 нафар ўзбекистонлик мактаб ўқувчиси Андрей Станкевич раҳбарлигида ўтказилган халқаро спорт дастурлаш йиғинларида иштирок этиш имкониятига эга бўлдилар. Ўқув дастури Ўзбекистонда мактаб ўқувчилари учун муаммоларни ҳал қилиш ва онлайн маслаҳатларни ўз ичига олган.

Тадбир ёш дастурчиларнинг иқтидорларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришга қаратилган, уларнинг касбий ўсишига ёрдам беради. Ушбу ташаббус

Yandex компанияси билан ҳамкорлик натижасида амалга ошди, ушбу компания 2007 йилдан бери спорт дастурларини фаол қўллаб-қувватламоқда ва NERC ICPC’нинг бош ҳамкори ҳисобланади.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг