Валюта курслари 18/11/2024
$1 – 12812.30
UZS – 0.1%
€1 – 13532.35
UZS – 0.49%
₽1 – 128.37
UZS – -0.5%
Қидириш
Ўзбекистон 29/06/2018 ТДИУ нинг 10 нафар талабаси O‘zLiDeP кадрлар захирасига олинди
ТДИУ нинг 10 нафар талабаси O‘zLiDeP кадрлар захирасига олинди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши Тошкент давлат иқтисодиёт университети билан ҳамкорликда “Ёш кадрлар­ – келажак бунёдкори” мавзуида давра суҳбати ташкил этди.

Тадбирда партия Тошкент шаҳар Кенгаши ходимлари, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар, туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, университет профессор-ўқитувчиларb ҳамда талаба-ёшлар иштирок этди.

– “Янги авлод кадрлари” лойиҳасидан кўзланган асосий мақсад – партия иш фаолиятида кадрлар захирасини шакллантириш ва уларнинг малакасини ошириш, партиянинг ривожи учун муносиб фаолларни танлаб олишдир, – дейди O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Сарвархон Иброҳимхонов. – Шу боис, лойиҳа доирасида кадрларнинг билими, савияси, тажрибаси, жамоатчилик ўртасидаги обрўсини кенг ва батафсил ўрганишга ҳаракат қилдик. Чунки партиялар сафини билимли, ташкилотчи ва ватанпарвар ёш кадрлар билан тўлдириш устувор вазифамиздир.

Тадбир давомида сиёсий жараёнларга қизиқиши баланд бўлган 10 нафар йигит-қиз партиянинг истиқболли кадрлар захирасига олинди.

Тадбирда O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши ва Тошкент давлат иқтисодиёт университети ўртасида меморандум имлозанди.

Муроджон ЎРИНОВ, O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши матбуот котиби.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг