Валюта курслари 29/11/2024
$1 – 12865.05
UZS – 0.13%
€1 – 13550.76
UZS – 0.28%
₽1 – 116.73
UZS – -2.78%
Қидириш
Молия 30/11/2024 TBC Bank Uzbekistan Швейцариянинг Blue Orchard инвесторидан 25 миллион АҚШ долларини жалб қилди

TBC Bank Uzbekistan Швейцариянинг Blue Orchard инвесторидан 25 миллион АҚШ долларини жалб қилди

 

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) —  Мамлакатнинг энг йирик мобил банки бўлган TBC Bank Uzbekistan (TBC UZ) Швейцариянинг Blue Orchard импакт-инвестицияга ихтисослаштирилган компаниясидан 25 миллион АҚШ долларини узоқ муддатга жалб қилганини эълон қилади.

Маблағлар TBC UZ экотизимини ривожлантиришга йўналтирилади, бу эса банкнинг кредит портфелининг ўсишига ва Марказий Осиёдаги энг кўп аҳолига эга Ўзбекистонда молиявий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини оширишга ёрдам беради. TBC UZ молиялаштириш манбаларини диверсификация қилиш стратегиясининг бир қисми сифатида шу йил бошида responsAbility Investments AG компаниясидан ҳам 10 миллион АҚШ долларида кредит жалб қилган эди.

TBC UZ Марказий Осиёдаги етакчи рақамли банк экотизими бўлган TBC Uzbekistanнинг бир қисми бўлиб, унга жисмоний шахслар ва кичик бизнес учун рақамли тўловлар иловаси payme ҳамда payme Насия киради (пайме – муддатли омонат) – харидларни бўлиб тўлаш хизмати. TBC Uzbekistan экотизими Лондон фонд биржасида иштирок этадиган TBC Bank Group PLC таркибига киради.

Ника Курдиани, TBC Uzbekistan бош директори: “Орчард компаниясидан ушбу катта миқдордаги маблағни молиялаштирганимиздан мамнунмиз. Бу бизга молиялаштириш манбаларини диверсификация қилишни кучайтириш ва кредит портфелимизни кенгайтиришни давом эттириш, Ўзбекистонда молиявий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини ошириш имконини беради. Бизнинг мақсадимиз мижозларнинг ҳаётини янада қулайроқ ва яхшироқ қилишга ёрдам берадиган инновацион рақамли молиявий ечимларни тақдим этишдир. Бу борада Blue Orchard компанияси ҳам бизнинг саъй-ҳаракатларимизни қўллаб-қувватлагани учун ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз”.

Филип Мюллер, Blue Orchard бош директори: “Биз TBC Bank Uzbekistan билан ҳамкорлик қилишдан ва уларнинг Марказий Осиёда бўйича мижозларнинг ҳаёт сифати ва молиявий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини яхшилашга қаратилган замонавий рақамли банк технологияларини қўллаб-қувватлашдан мамнунмиз. Бизнинг сармоямиз TBC UZга ёрдам бериб, молиявий хизматларни кўпроқ одамлар учун очиқ бўлишини таъминлайди ҳамда минтақанинг иқтисодий барқарорлиги ва ривожланишига сабаб бўлади”.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг