Валюта курслари 20/12/2024
$1 – 12875.06
UZS – 0.1%
€1 – 13406.80
UZS – -0.67%
₽1 – 124.75
UZS – -0.57%
Қидириш
Молия 15/12/2024 TBC Bank Uzbekistan 128 миллиард сўмлик облигацияларни жойлаштиради

TBC Bank Uzbekistan 128 миллиард сўмлик облигацияларни жойлаштиради

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — TBC Bank Uzbekistan янги корпоратив облигациялар эмиссиясини жойлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Ягона корпоратив маълумотлар порталида эълон қилинган.

6 декабрь куни банк бошқаруви томонидан мазкур облигацияларни чиқариш қарори бир овоздан маъқулланган.

Облигациялар олдиндан танланган инвесторлар ўртасида ёпиқ обуна орқали жойлаштирилади.

Мазкур эмиссия доирасида TBC Bank Uzbekistan ҳар бирининг номинал қиймати 1000 сўм бўлган 128 миллион дона облигацияни таклиф этади.

Умумий эмиссия ҳажми 128 миллиард сўмни ташкил этади.

Облигацияларнинг муомалада бўлиш муддати икки йил (730 кун) этиб белгиланган. Купон фоиз ставкаси эмиссия қарорида кўрсатилади ва бу қарор Миллий истиқболли лойиҳалар агентлигида рўйхатдан ўтказилиши лозим.

Облигацияларни жойлаштириш эмиссия рўйхатга олингандан кейин 20 иш куни ичида якунланади.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йил ноябрь ойида TBC Bank Uzbekistan 40 миллиард сўмлик облигацияларни 24% йиллик фоиз ставкаси билан жойлаштирган эди. Ўшанда облигациялар банкнинг молиявий-инвестицион гуруҳига тегишли TBC Capital орқали жойлаштирилган эди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг