Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистондаги энг катта рақамли банк — TBC Bank икки йил муддатга 10 млн АҚШ долларига тенг ўзбек сўмидаги корпоратив облигацияларнинг иккинчи серияси жойлаштирилганини эълон қилди.
Қимматли қоғозлар "Тошкент" Республика фонд биржасида савдога чиқарилди. Бу шартнома компаниянинг қанчалик тез ўсаётгани ва мамлакат молия соҳасини ривожлантиришга қўшаётган ҳиссасини кўрсатиб берди.
Облигациялар ҳажми 128 млрд сўмни, даромадлилиги эса 24 фоизни ташкил қилди. Бу Ўзбекистонда рақамли банк чиқарган энг йирик облигация ва мамлакат миқёсида энг катта корпоратив шартномалардан бири.
TBC Capital ва Avesta Investment Group биргаликда ушбу битим ташкилотчилари бўлишди. Йиғилган пуллар келгусида TBC бизнесининг Ўзбекистондаги даромадини янада оширишга сарфланади.
Бу облигациялар ҳажми дастлабкисидан уч баравардан кўпроқ бўлиб, у инвесторларнинг банкнинг ўсиш стратегиясига ва унинг бозордаги мустаҳкам ўрнига ишонишини кўрсатади. TBC Bank, payme иловаси ва payme насия муддатли тўлов хизмати TBC Uzbekistan экотизимининг таркибига киради ва 17 млн фойдаланувчига эга. 2024 йилда TBC Uzbekistan юқори суръатда ўсди: йилнинг дастлабки тўққиз ойида компаниянинг кредит портфели йиллик ҳисобда 99 фоизга ошиб, 460 млн АҚШ долларига етди, умумий операцион даромад 94 фоизга ошиб, 102 млн АҚШ долларини ташкил қилди.
Ника Курдиани, TBC Uzbekistan бош директори: "Ушбу муваффақиятли чиқарилган қимматли қоғозлар инвесторларнинг “TBC Uzbekistan”нинг юқори натижалари, технологик инновациялари ва компаниянинг тез ривожланаётган Ўзбекистон бозоридаги имкониятлардан тўлиқ фойдаланиш қобилиятига ишончини кўрсатади. Бизнинг энг муҳим вазифамиз — молиявий хизматларнинг қулайлиги ва оммабоплигини оширадиган инновацион ечимларни яратиш. Даромадли ўсиш стратегияси доирасида биз молиялаштириш манбаларини диверсификация қилишга ва шу билан бирга мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришга ҳисса қўшишга интиламиз".
Битим TBC Capital ва Avesta Investment Group томонидан ҳамкорликда тузилди. Уларнинг капитал бозорларидаги тажрибаси жараённинг муваффақиятида ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлди. Компанияларнинг стратегик ёрдами ва шартномани мукаммал ишлаб чиқилганлиги қимматли қоғозларни барча манфаатдор томонлар кутганидек чиқаришга имкон берди.
Жараёнда етакчи институционал инвесторлар ҳам иштирок этишди: Abu Dhabi Uzbek Investment (ADUI) чиқарилган облигацияларнинг 70 фоизини,Azerbaijan Uzbek Investment Company (AUIC) эса қолган 30 фоизини сотиб олди. ADUI ва AUIC — Абу-Даби тараққиёт жамғармаси, Озарбайжон Иқтисодиёт вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ёрдамида ташкил этилган йирик квазидавлат инвестиция фондларидир.
2024 йил TBC Uzbekistan учун жалб қилинган маблағлар бўйича рекорд йили бўлди: облигация қарзларини чиқаришдан ташқари, банк капиталга 75 млн АҚШ доллари миқдорида инвестициялар ва 105 млн АҚШ доллари ҳажмида бошқа молиявий маблағлар жалб қилди. Ушбу маблағлар банкнинг тез ўсишини қўллаб-қувватлаш учун кредит портфелини кенгайтириш ва молиялаштириш манбаларини диверсификация қилиш имконини берди. Молиялаштириш бўйича асосий ҳамкорлар қуйидагилар бўлди: FMO (40 млн АҚШ доллари миқдоридаги кредит), responsAbility Investments AG (умумий суммаси 20 млн АҚШ доллари бўлган кредит линиялари), BlueOrchard (25 млн АҚШ доллари миқдоридаги қарз маблағлари) ва Европа тикланиш ва тараққиёт банки Global Gender-Smart Fund (GGSF) билан биргаликда Triple Jump орқали (10 млн АҚШ доллари миқдоридаги кредит).
Сарвар Ҳамидов, Abu Dhabi Uzbek Investment бош ижрочи директори: "Биз TBC Bankнинг ушбу муҳим облигациялар чиқарилишида иштирок этаётганимиздан хурсандмиз ва Ўзбекистон ҳамда унинг молия соҳасининг жадал иқтисодий ўсишига ишонамиз. Бу битим TBC Bankнинг мамлакатдаги етакчи рақамли банк сифатидаги ўрнини ва унинг инновацияларни ривожлантириш ҳамда молиявий хизматлар оммабоплигини оширишдаги стратегик ролини кўрсатиб беради. Жойлаштиришда иштирок этиш орқали биз Ўзбекистон иқтисодиётини фаол диверсификация қилишни ва барқарор рақамли молиявий экотизимларни ривожлантиришни қўллаб-қувватламоқдамиз. Бу эса бизнес учун янги имкониятлар яратади ва мамлакат аҳолисининг яшаш сифатини яхшилайди."
Назим Гаджиев, Озарбайжон-Ўзбекистон инвестиция компанияси бош директори: "BC Bank облигацияларини чиқариши ва уларни ОВИК сотиб олиши минтақа молия бозорини ривожлантиришдаги муҳим воқеадир. Ушбу битим Ўзбекистонга инвестиция киритишга қизиқишининг ортиши ва халқаро инвесторларнинг мамлакат иқтисодиётининг барқарорлиги ҳамда ривожланиш салоҳиятига ишончини кўрсатади."
"OVIK банк соҳаси ва молиявий технологиялар каби стратегик аҳамиятга эга секторларнинг ўсишига ҳисса қўшадиган компанияларга сармоя киритади. Ушбу битим TBC Bankнинг молиявий имкониятларини кенгайтириши ва банкка муваффақиятли ўсиш, инновацияларни жорий қилиш ҳамда мамлакат бизнеси ва аҳолиси учун шароитларни яхшилаш имконини беришига ишонамиз. Облигацияларни чиқаришдаги иштирокимиз барқарор ўсаётган бизнес билан ҳамкорлик қилиш мақсадимизга мос ва ривожланаётган бозорларга узоқ вақтли инвестициялар киритиш учун янги имкониятлар очади." - дея қўшимча қилди у.