Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 03/07/2018 Тайёрлов курси тингловчиларининг 41 нафари IUT га имтиҳон топширмасдан талаба бўлишди
Тайёрлов курси тингловчиларининг 41 нафари IUT га имтиҳон топширмасдан талаба бўлишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Узлуксиз таълим маркази Тайёрлов курси тингловчиларининг 41 нафари 2018 йилнинг 19 июнь куни ўтказилган якуний имтиҳонларнинг натижаларига кўра Тошкент шаҳридаги Инҳа университетига қабул қилинишди.

IUT нинг Узлуксиз таълим маркази математика, физика ва инглиз тили каби фанлардан ўқув курсларини таклиф этади.

Марказ тажрибали ва юқори малакали ўқитувчиларни жалб қилади ҳамда ўқув жараёнини қаттиқ назорат қилади. Ҳар уч ойлик муддатда тингловчилар оралиқ назорат топширишади ва фақат муваффақиятли тингловчиларгина ўқишни давом эттиришади.

2017-2018 ўқув йили бошида 460 нафарга яқин ёшлар бир йиллик ва икки йиллик тайёрлов курсларига рўйхатдан ўтишди ва уларнинг фақатгина 147 нафаригина якуний имтиҳонларда иштирок этиш имкониятига эга бўлишди.

2018 йилнинг 19 июнь куни Корея Республикасидаги Инҳа университетининг мутахассислари томонидан математика ва физика бўйича якуний имтиҳонлар ўтказилди.

Имтиҳон саволлари Жанубий Кореяда тайёрланди ва имтиҳондан бир кун аввал Ўзбекистонга олиб келинди. Имтиҳонда ҳар бир фанга бир соатдан вақт ажратилди.

2018 йилнинг 2 июль куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университети қошидаги Узлуксиз таълим маркази Тайёрлов курси тингловчилари орасида 2018 йилнинг 19 июнь куни ўтказилган якуний имтиҳонларнинг натижаларини эълон қилди. Имтиҳон натижаларига кўра, тингловчиларнинг 34 нафари “Компьютер ва дастурий инжиниринг” факультетига ва 7 нафари “Логистика” факультетига кирди.

Имтиҳонларни муваффақиятли топшира олмаган тингловчилар Тошкент шаҳридаги Инҳа университетига кириш имкониятини сақлаб қолишади. Бунинг учун улар 2018 йилнинг 19-20 июль кунлари бўлиб ўтадиган кириш имтиҳонларида иштирок этишлари зарур.

Қайд этамиз, аввалги йилларда кўпгина Тайёрлов курси тингловчилари кириш имтиҳонлари натижасига кўра Тошкент шаҳридаги Инҳа университети талабаси бўлишган.

Эслатиб ўтамиз, абитуриентлар 9 июлга қадар барча зарур ҳужжатларни топширишлари зарур.

Таъкидлаб ўтамиз, 2017 йили Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT) қошидаги Узлуксиз таълим маркази Тайёрлов курси тингловчиларининг 94 фоизи талаба бўлишди. Жумладан 73 фоиз тингловчилар IUT га киришди. Марказ ходимлари бу йил мазкур кўрсаткич янаям юқорироқ бўлишига умид қилишмоқда.

Солиштириш учун 2016 йили Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT) қошидаги Узлуксиз таълим маркази Тайёрлов курси тингловчиларининг 82 фоизи талаба бўлишди, уларнинг 61 фоизи IUT га кирди.

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT) қошидаги Узлуксиз таълим маркази ўз билимларини яхшилашни истаганлар учун тайёрлов курсларини таклиф қилади.

Мактаб, касб-ҳунар коллежи ҳамда академик лицей ўқувчилари Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ва юртимиздаги бошқа олий ўқув юртларининг кириш имтиҳонларига тайёрланиш ва билимини ошириш мақсадида математика, физика ва инглиз тилидан сабоқ олиш имконига эгадирлар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг