Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Спорт 22/04/2023 Тайванда «Challenge Samarkand» кўргазмаси бўлиб ўтди
Тайванда «Challenge Samarkand» кўргазмаси бўлиб ўтди

Тайванда «Challenge Samarkand» кўргазмаси бўлиб ўтди

Шу кунларда Тайванда Бутунжаҳон триатлон оиласи вакиллари йиғилди. Бу ерда 22-23 апрель кунлари «Challenge Taiwan» халқаро турнири бўлиб ўтади. Тадбирда бутун дунёдан жами 10 000 нафар иштирокчи қатнашади. Тадбирда Ўзбекистон МОҚ раиси маслаҳатчиси Aлишер Каримов ва Ўзбекистон триатлон федерацияси бош котиби Елена Кун ҳам иштирок этмоқда.

Ушбу хизмат сафарининг асосий мақсадларидан бири триатлон мусобақаларини ташкил этишнинг халқаро тажрибасини ўрганишдан иборат. Бугун асосий мусобақалар олдидан Ўзбекистон триатлон федерацияси ва «Challenge Family» бренди вакиллари мусобақаларнинг ўзлари бўладиган трекни ўрганишди. Жорий йилнинг сентябрь ойида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган “Challenge Samarkand” секциялари очилган старт ва марра зоналари туташган жойда кўргазма пунктлари ташкил этилганини алоҳида таъкидлаш лозим. Бўлимга қизиқиш билдирган меҳмонларга мамлакатимизнинг бой тарихи, бўлажак мусобақаларга пухта тайёргарлик кўриш ҳақида маълумотлар берилди.

22-23 апрель кунлари спортчилар медаллар учун кураш олиб боришади. Энг яхшилар катталар ўртасида қуйидаги дастурлар бўйича аниқланади:

Узоқ масофа: 3,8 км сузиш; 180 км масофага велосипедда пойга; 42,2 км югуриш

Ўртача масофа: 1,9 км сузиш; 90 км велосипед пойгаси; 21,1 км югуриш

Олимпия масофаси: 1,5 км сузиш; 40 км велосипед пойгаси; 10 км югуриш.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг