Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Технологиялар 19/05/2016 ТАТУ ҳамда HUAWEI ҳамкорликда HAINA лойиҳасини ишга туширишмоқда
ТАТУ ҳамда HUAWEI ҳамкорликда HAINA лойиҳасини ишга туширишмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Тошкент ахборот технологиялари университети (ТАТУ) Хитойнинг HUAWEI ҳамкорликда ўқув жараёни сифатини ошириш ва тажриба алмашиш бўйича мутахассислик кафедраси базасида HAINA (Huawei Authorized Informationand Network Academy) ўқув лабораторияси ва марказини лойиҳасини ишга туширмоқда. Мазкур ўқув лабораторияси замонавий тармоқларни қуриш ва бошқариш, тармоқ хавфсизлигини таъминлаш қурилмалари ва таълим технологиялари билан жиҳозланади.

Бу ҳақидаги келишув ТАТУда ўтказилган учрашувда имзоланди. Тадбирда Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Sun Litsze, HUAWEI компаниясининг бош директори жаноб Jefri Lyu, “Huaweitech. Invesment Tashkent” корхонаси директори жаноб Vang ҳамда бошқа қатор соҳа корхоналари раҳбарлари иштирок этдилар.

Тадбир давомида ТАТУ ва HUAWEI компанияси ўртасида қуйидаги тартибда ҳамкорлик қилиш бўйича дастлабки келишувга эришилди:

1. Талабалар ва ўқитувчиларни рағбатлантириш бўйича:

2017-2020 йилларнинг ҳар йили кузги семестрида HUAWEI компанияси хомийлигида иқтидорли талабалар лойиҳалари, ғоялари ва ишланмалари танловини ўтказиш, ғолиблар ва уларнинг раҳбарларини HUAWEI стипендиясига тақдим этиш;

Ҳар йили кузги семестр охирида 13 нафар талаба ва 2 нафар ўқитувчиларни HUAWEI ўқув марказига (Хитой) стажировкага юбориш;

2.Ўқув жараёни сифатини ошириш ва тажриба алмашиш бўйича:

Мутахассислик кафедраси базасида HAINA (Huawei Authorized Informationand Network Academy) ўқув лабораторияси ва марказини ташкил этиш;

Ўқув лабораториясини замонавий тармоқларини қуриш ва бошқариш, тармоқ хавфсизлигини таъминлаш қурилмалари ва таълим технологиялари билан жиҳозлаш;

Замонавий тармоқ технологиялари бўйича ўқув курслари (IPnetwork, Network Security, CTNetwork) ва ўқув материаллари билан таъминлаш;

HUAWEI компанияси мутахассислари ва университет тренерлари томонидан корхоналар ходимлари ва талабалар учун сертификатланган ўқув курсларини ташкил этиш;

HUAWEI компанияси қурилмалари ва технологияларини эксплуатация қилиш бўйича мутахассисларни мақсадли тайёрлаш.

Ҳамкорлик тадбирлари компания ва университет ўртасида кўп йиллардан бери давом этиб келмоқда. Жумладан, “Huaweitech. Invesment Tashkent” компанияси ва ТАТУ ўртасидаги шартномага биноан 2012 йилдан буён HUAWEI компанияси томонидан университетда фаол ҳизмат кўрсатаётган профессор-ўқитувчилар ва иқтидорли талабалар учун рағбатлантириш стипендияси жорий этилган. Ҳар йили 4 та профессор-ўқитувчи ҳамда 10 нафар талаба рағбатлантиришга тавсия этиб келинмоқда.

2012 йилдан бери давом этиб келаётган ушбу анъана жорий 2016 йилда ҳам ўтказилди. Тадбир давомида университет ҳамда унинг ҳудудий филиаллари талабаларидан 10 нафари “Huaweitech. Invesment Tashkent” компаниясининг сертификати билан тақдирланди ва белгиланган рағбатлантириш стипендиясига сазовор бўлдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг