Валюта курслари 16/05/2025
$1 – 12965.34
UZS – -0.11%
€1 – 14525.07
UZS – -0.56%
₽1 – 161.34
UZS – -0.18%
Қидириш
Иқтисод 28/04/2025 Татаристонлик Раис Ўзбекистондаги Чирчиқ технопаркига ташриф буюрди

Татаристонлик Раис Ўзбекистондаги Чирчиқ технопаркига ташриф буюрди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — «Чирчиқ» кимё-индустриал технопаркига Татаристон Республикаси Раиси Рустам Минниханов ташриф буюрди.

Ташриф доирасида Татаристон Республикаси Раиси Рустам Минниханов «Чирчиқ» технопаркининг фаолияти ва инфратузилмаси билан танишди.

Қолаверса, Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов билан биргаликда ишлаб чиқариш майдонларини кўздан кечирдилар ва технопарк резиденти бўлган компаниялар вакиллари билан учрашувлар ўтказилиб, истиқболли лойиҳаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Ҳозирги кунда технопаркда 27 та резидент-компания рўйхатдан ўтган бўлиб, уларнинг умумий инвестиция ҳажми 147 миллион АҚШ долларини ташкил этади.

19 та корхона аллақачон ишлаб чиқариш фаолиятини олиб бормоқда.

2024 йилда технопарк резидентлари 16,7 миллион долларлик маҳсулот ишлаб чиқарган бўлиб, унинг 52 фоизи экспорт қилинган.

2025 йил бошидан ишлаб чиқариш ҳажми 7 миллион долларни ташкил этди.

2022 йилда очилган «Чирчиқ» кимё-индустриал технопарки Ўзбекистон кимё саноатининг асосий таркибий қисмларидан бирига айланган ва минтақанинг кимё-саноат соҳасида ўз ўрнини мустаҳкамлаб, фаол ривожланишда давом этмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг