Валюта курслари 16/05/2025
$1 – 12965.34
UZS – -0.11%
€1 – 14525.07
UZS – -0.56%
₽1 – 161.34
UZS – -0.18%
Қидириш
Иқтисод 28/04/2025 Татаристонлик Раис иш сафари билан Бухорога ташриф буюрди

Татаристонлик Раис иш сафари билан Бухорога ташриф буюрди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Рустам Минниханов Бухорога ташрифи давомида “Бухоро саноатни ривожлантириш мажмуаси” махсус саноат паркида амалга оширилган қурилиш ишларини кўздан кечирди. Шу ерда мутасаддилар махсус саноат парки ҳудудида бажарилган ишлар, истиқболдаги режалар ҳақида тақдимот қилишди.

Таъкидлаш лозимки, бугунги кунда махсус саноат парки ҳудудида режалаштирилган дастлабки босқичдаги қурилиш ишлари якунига етказилган. Парк зарур инфратузилма билан таъминланган.

Шунингдек, объектда келишувга асосан хорижий давлатларининг 18 та компанияси томонидан 400 млн. АҚШ долларилик тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ўзлаштириш бўйича лойиҳа ташаббускорлари томонидан ҳам ишлар бошланган.

Бундан ташқари, “Anhui Conch Cement Company Limited” компанияси томонидан қиймати 20 млн. АҚШ долларилик сендвич панелли эшик ва дераза ромлари ишлаб чиқариш, «Ariko» МЧЖ томонидан қиймати 7,2 млн. АҚШ долларига тенг полиестер толаси ишлаб чиқариш, «Energotek» МЧЖ томонидан қиймати 4,5 млн. АҚШ доллари бўлган полимер қувурлар ишлаб чиқариш линиялари фаолиятини йўлга қўйиш бўйича келишувларга эришилган.

Ташриф доирасида ҳудуднинг саноат ва экспорт салоҳиятини ривожлантириш, тўғридан-тўғри хорижий инвестисияларни жалб қилиш, юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш мақсадида Бухоро саноатни ривожлантириш комплекси маҳсус саноат парки дирекцияси ва “Marshal FT” МЧЖ ўртасида енгил транспортлар, юк ва махсус техникалар учун DVS ҳаво фильтрлари ишлаб чиқариш, “Fort Verniy” МЧЖ ҳамкорлигида тоғ-кон, қурилиш материаллари, ва махсус бўёқлар учун бутловчи қисмлар ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан келишувлар имзоланди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг