Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 29/07/2020 Ташқи ишлар вазирлигининг ахбороти муҳокама қилинди
Ташқи ишлар вазирлигининг ахбороти муҳокама қилинди

 

Бугун, 29 июль куни Олий Мажлис Сенати Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси томонидан парламент юқори палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида кўриб чиқилиши назарда тутилган Ташқи ишлар вазирлигининг жорий йил биринчи ярим йилликдаги фаолияти юзасидан ахборотининг онлайн муҳокамаси бўлиб ўтди.

 

Унда Сенат аъзолари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, маҳаллий Кенгашлар депутатлари ва ҳокимликлар мутасаддилари иштирок этди.

 

Тадбирда Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари И.Неъматов вазирлик томонидан амалга оширилган мақсадли вазифалар ижроси ҳақидаги маълумот берди. Давлатимиз раҳбари томонидан ҳудудлар ривожланиши борасида белгилаб берилган устувор йўналишларда ташқи алоқалар ва ташқи иқтисодий ҳамкорлик имкониятларидан кенг ва самарали фойдаланишда Вазирликнинг  амалга оширган ишлари муҳокама марказида бўлди. Хусусан, вазирлик кўмаги билан мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги, саноат, қурилиш, фармацевтика, таълим, маданият ва бошқа соҳаларда 3 млрд. АҚШ долларидан ортиқ миқдордаги инвестиция ва кредитлар ўзлаштирилди. Жаҳон миқёсида пандемия шароитида хорижий давлатларда қийин аҳволда қолган минглаб ватандошларимиз Ўзбекистонга қайтарилди.

 

Бундан ташқари, республикамиз ҳудудлари вакиллари томонидан аниқ ва долзарб таклифлар илгари сурилди, ТИВ фаолияти самарадорлигига таъсир кўрсатаётган қатор жиҳат ва муаммолар муҳокама қилинди. Хорижий инвестициялар асосида амалга оширилаётган лойиҳаларга тўсқинлик қилаётган масалаларга урғу берилди.

 

Коронавирус пандемиясининг Ўзбекистон иқтисодиётига салбий таъсирини юмшатиш борасида Ташқи ишлар вазирлиги томонидан олиб борилаётган ишлар ва долзарб вазифаларга эътибор қаратилди. Бу борада Вазирлик бошқа идоралар ҳамда вилоят ҳокимликлари ўртасидаги ҳамкорликни такомиллаштириш, ушбу жараёнда жамоатчилик назоратини кучайтириш борасида маҳаллий Кенгашлар салоҳиятидан кенг фойдаланиш лозимлиги таъкидланди.

 

Шунингдек, Ташқи ишлар вазирлигининг 2020 йил биринчи ярим йилликдаги фаолияти тўғрисидаги ахбороти юзасидан Сенат қарори лойиҳасига киритиш учун таклиф ва тавсиялар билдирилди.

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ахборот хизмати.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг