Ташқи ишлар вазирлигида Хитой Элчиси билан учрашув бўлиб ўтди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
2017 йил 1 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Хитой Халқ Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Сун Лижиэ билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.
Учрашувда Ўзбекистон-Хитой қўшма лойиҳаларини рўёбга чиқаришнинг амалий масалалари муҳокама қилинди.