Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Ўзбекистон 21/01/2016 Ташқи ишлар Вазирлигида Гeрмания Бундeстаги Делегацияси қабул қилинди
Ташқи ишлар Вазирлигида Гeрмания Бундeстаги Делегацияси қабул қилинди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 21-январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Германия Федератив Республикаси Бундестаги депутатлари Тобиас Цех ва Алберт Штегеман бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

Суҳбат давомида Ўзбекистон-Германия парламентлараро ҳамкорлиги муҳим аҳамият касб этувчи икки томон муносабатларининг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Мулоқот чоғида икки давлат ҳокимиятининг қонунчулик тармоқлари ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлашга ўзаро қизиқиш билдирилди.

Меҳмонлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасида бугун бўлиб ўтган “Иқтисодий ислоҳотларни мустаҳкамлш, ижтимоий ҳимоя ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришда парламент роли: Германия ва Ўзбекистон тажрибаси” мавзусига бағишланган “давра суҳбати”да иштироки тўғрисида сўзлаб бердилар.

Учрашувда К.Аденауэр номидаги жамғарманинг Марказий Осиё бўйича минтақавий вакили Томас Кунсе иштирок этди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг