“Tashkent city”да янги бинолар барпо этилмоқда
Мамлакатимиздаги ўзгаришлар бош шаҳримизда, айниқса, яққол намоён. Бугунги кунда Тошкент – улкан бунёдкорлик, замонавий бизнес, илм-фан ва маданият марказига айланди. «Tashkent city»даги муҳташам бинолар шаҳар кўркига кўрк қўшди. Бу ердаги Халқаро конгресс марказида кўплаб форум ва анжуманлар бўлиб ўтган. Келгусида яна қатор нуфузли саммитлар ўтказилиши режалаштирилган.
Шу билан бирга, шинамлик даражаси юқори меҳмонхоналар, концерт ва опера театри барпо этилмоқда.
Давлатимиз раҳбари улардаги қурилиш жараёни билан танишди. Ушбу мажмуа юртимизда санъат ривожини янги даражага кўтариш, маданий тадбирларни юқори савияда ўтказишга хизмат қилиши қайд этилди.
Шунингдек, Президент “Tashkent city” марказида қурилиши якуний босқичда бўлган бир қатор бошқа иншоотларни ҳам кўздан кечирди.