Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Иқтисод 25/04/2023 «Ташаббусли бюджет» бўйича овоз бериш жараёни натижалари таҳлил қилинди
«Ташаббусли бюджет» бўйича овоз бериш жараёни натижалари таҳлил қилинди

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари томонидан Ўзбекистонда «Ташаббусли бюджет» бўйича овоз бериш жараёни натижалари таҳлил қилинди.

Мамлакатимизда бюджет тақсимотида аҳолининг иштироки Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил 22-августдаги “Бюджет маълумотларининг очиқлигини ва бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан таъминланмоқда.

Ушбу қарорга мувофиқ 2021-йилнинг июль-сентябрь ойларида «Ташаббусли бюджет» бўйича илк бора овоз бериш жараёни ташкил этилди ва унинг доирасида фуқаролардан 41,1 мингта таклиф келиб тушди. Якунда ғолиб бўлган 1599 та таклифни молиялаштириш учун 530,5 миллиард сўм маблағ йўналтирилди.

Жорий йилнинг февраль-апрель ойларида «Ташаббусли бюджет»нинг биринчи мавсумида аҳолидан 55,9 мингта таклиф келиб тушди ва маъқулланган 2997 та лойиҳага бюджет маблағлари ҳисобидан 2 882 миллиард сўм ажратилди.

Овоз бериш жараёнида жорий мавсумда лойиҳалар учун жами 16,1 миллионта овоз берилди. Бу кўрсаткич 2021-йилда 1,1 миллионтани ташкил этгани инобатга олинса, аҳолининг «Ташаббусли бюджет»га қизиқиши кескин ортиб бораяпти, дейиш мумкин.

Шуни таъкидлаш керакки, ташаббусли бюджетлаштириш ижтимоий ва инфратузилма билан боғлиқ муаммоларни манзилли ҳал этишда кўмак бермоқда. Буни 2023-йил биринчи мавсум якунларига кўра молиялаштирилувчи 2997 та таклифнинг

асосий қисмини умумтаълим мактаблари (1335 та ёки 44,5%), ички йўллар (629 та ёки 20,9%), соғлиқни сақлаш муассасалари (370 та ёки 12,3%), мактабгача таълим муассасалари (176 та ёки 5,8%) ни

таъмирлашга оид таклифлар эканлиги мисолида ҳам кўриш мумкин.

Фуқароларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, жойлардаги муаммоларини қисқа муддатда ҳал этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 25-октябрдаги «Жамоатчилик фикри асосида шакиллантириладиган лойиҳаларни молиялаштириш кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига кўра, 2023-йилдан бошлаб «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурларини ҳам жамоатчилик фикри асосида шакллантириши белгиланди.

«Ташаббусли бюджет» сингари лойиҳалар фуқароларнинг турмуш шароитини яхшилаш билан бир қаторда, улардаги амалга оширилаётган ислоҳотлар ва юрт келажагига даҳлдорлик ҳиссини янада кучайтиршга хизмат қилади.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг