Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Ўзбекистон 31/05/2016 Таниқли шоир, Ўзбекистон Қаҳрамони Эркин Воҳидов оламдан ўтди
Таниқли шоир, Ўзбекистон Қаҳрамони Эркин Воҳидов оламдан ўтди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Узоқ давом этган оғир хасталикдан сўнг, таниқли шоир, Ўзбекистон Қаҳрамони Эркин Воҳидовнинг оламдан ўтди.

Эркин Воҳидов 1936-йил 28-декабрда Фарғона вилоятида туғилган. 1955-1960-йилларда Тошкент Давлат университети (филология факультети)да ўқиган. Ўқишни битиргач, турли нашриётлар, газета ва журналлар таҳририятида ишлади. 1999-йилда шоирлар орасида иккинчи бўлиб Ўзбекистон Қаҳрамони унвонига муяссар бўлди.

Эркин Воҳидов профессионал таржимон сифатида Гётенинг «Фауст» асарини, С. Есенин, А.Твардовский, А.Блок, Р.Ҳамзатовнинг шеърларини ўзбек тилига таржима қилиб, алоҳида китоб ҳолида нашр эттирган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг