Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Маданият 23/02/2019 Таниқли болалар ёзувчи-шоирлари билан учрашув ташкил этилди
Таниқли болалар ёзувчи-шоирлари билан учрашув ташкил этилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги таркибидаги “Ўқитувчи” нашриёт-матбаа ижодий уйи томонидан Тошкент шаҳридаги 29-умумтаълим мактабида таниқли болалар ёзувчи-шоирлари билан учрашув ва китоб кўргазма-савдоси ташкил этилди.

Тадбирда ўқувчилар Худойберди Тўхтабоев, Дилшод Ражаб, Шукрулло Абдуллаев, Отабек Қувватов каби болалар адиблари билан мулоқотда бўлди. Ижодкорлар ўзининг болалигида юз берган қизиқарли воқеалар, адабиётни танлашига нима сабаб бўлгани, асарларининг ёзилиш тарихи, технология асрида китобнинг ўрни, аҳамияти ҳақида сўзлаб беришди.

«Ўқувчилар ўртасида китобхонлик маданиятини оширишда мана шундай мулоқотлар жуда муҳим, – деди мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Дилдора Муродова. – Айниқса, бадиий ижодга қизиқувчан болаларимиз ўзлари севиб ўқийдиган асарларнинг муаллифлари билан юзма-юз суҳбатлашгани, саволларига жавоб олгани уларда катта иштиёқ уйғотади».

Тадбир доирасида ташкил этилган китоблар кўргазма-савдоси ҳам ўқувчилар ва ота-оналар билан гавжум бўлди. Бу каби учашувлар Агентлик тизимидаги барча нашриётлар томонидан мунтазам ўтказиб борилади.

Манба: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг