Валюта курслари 26/12/2024
$1 – 12928.27
UZS – 0.14%
€1 – 13462.21
UZS – 0.35%
₽1 – 129.66
UZS – 0.44%
Қидириш
Дунё 28/08/2023 Таълим тизимини такомиллаштириш бўйича Япония тажрибаси
Таълим тизимини такомиллаштириш бўйича Япония тажрибаси

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари Японияда таълим соҳасида амалга оширилган ислоҳотларни тадқиқ қилди. 

1870-йилда таълим соҳасида амалга оширилган кенг кўламли ўзгаришларга қадар Япония аҳолисининг аксарияти саводсиз бўлган. Фақат самурайларгина таълим олиш имкониятига эга эди. Оддий аҳоли фақат бошланғич саводхонлик ва ҳисоблашни ўрганган.

Мейдзи ислоҳотлари даврида, биринчи навбатда, таълимнинг ҳамма учун тенглиги эълон қилинди. Бу даврда Франция, АҚШ ва Пруссия намунасида миллий таълим тизими яратилди. Ҳамма жойда бошланғич ва ўрта мактаблар, шунингдек, университетлар очила бошланди. Чет эллик ўқитувчилар кенг жалб қилинди, мактабда ўқитиладиган фанлар сезиларли даражада кўпайди.

Таъкидлаш керакки, шу билан бирга, ҳукумат миллий ўзига хосликни сақлашга катта эътибор қаратди. Барча таълим муассасаларида ғарблаштириш даврида миллий қадриятларни сақлаш бўйича кўрсатмалар тўпламини ўз ичига олган "Таълим тўғрисидаги императорлик рескрипти" кенг қўлланилди.

Ҳукумат иқтисодиётнинг ўсиб бораётган тармоқлари учун мутахассислар тайёрлаш зарурлигини англаган ҳолда 1886-йилда Сенмон-гакко касб-ҳунар-техника билим юртлари тизимини ташкил этди. Ушбу мактаблар олий маълумотга эга бўлишга қизиқиши бўлмаган талабаларга амалий таълим беришга қаратилган эди. Ҳозирги кунда улар университетлар ва

коллежлардан фарқли ўлароқ, мослашувчан, касбга йўналтирилган олий ўқув юртлари тизими ҳисобланади.

Иккинчи жаҳон урушидан кейинги даврда таълим соҳасида марказлаштиришдан воз кечиш, бошқарувни демократлаштириш ва янада мослашувчан таълим тизимини яратиш бўйича ислоҳотлар олиб борилди. Хусусан, ҳар бир префектура ва муниципалитетда ушбу соҳани бошқариш учун масъул бўлган таълим кенгашлари ташкил этилди. Унинг аъзолари маҳаллий аҳоли томонидан сайланган. 

Япония тажрибаси асосида Ўзбекистон учун таълимни бошқариш тизимини марказлаштирмаслик мақсадида ҳудудий асосда таълим кенгашларини ташкил этиш лозим. Сенмон-гакконинг муваффақиятли тажрибасига асосланиб, Ўзбекистон Сенмон-гакко элементларидан фойдаланган ҳолда давлат ва хусусий техникум ҳамда коллежлар тизими ва тузилмасини аста-секин ўзгартириши мақсадга мувофиқ.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг