Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 13/04/2019 Таълим сифатини яхшилаш бўйича АҚШ билан ҳамкорлик қилинади
Ta'lim sifatini yaxshilash bo'yicha AQSH bilan hamkorlik qilinadi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Жорий йилнинг 9-12 апрель кунлари АҚШнинг Вашингтон штатида “Инсон капитали” халқаро форуми ташкил этилди. Мазкур форумда Жаҳон банкининг бош ижрочи директори Кристалина Георгиева,инсон капиталини ривожлантириш бўйича вице-президент Аннетт Диксон, дунёнинг 50 га яқин мамлакати вакиллари, шунингдек Ўзбекистон делегацияси аъзолари, Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари А.Умаров, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи У.Тошкенбоев қатнашмоқда.

“Инсон капитали” Жаҳон банкининг глобал ташаббуси бўлиб, мазкур лойиҳа давлатларнинг барқарор иқтисодий ўсиши учун муҳим омил бўлиб хизмат қилади. Форумда таълим сифатини яхшилаш механизмлари, соғлиқни сақлаш, бандлик ва молия соҳасидаги хизматлардан фойдаланиш имкониятлари ҳамда аҳоли даромадлари маҳсулдорлигини ошириш каби масалалар муҳокама этилди. Шунингдек, асосий эътибор таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларини ривожлантиришга қаратилди. Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон делегацияси Жаҳон банки ва Халқаро таълим бўйича Америка кенгаши вакиллари билан икки томонлама учрашувларда иштирок этади.

Манба: Халқ таълими вазирлиги Ахборот хизмати.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг