Валюта курслари 02/10/2024
$1 – 12739.99
UZS – 0.19%
€1 – 14256.05
UZS – 0.46%
₽1 – 136.83
UZS – -0.12%
Қидириш
Ўзбекистон 09/02/2019 Талабалар шаҳарчаси ҳудудида 5600 кв метр автомобил йўллари таъмирланмоқда
Талабалар шаҳарчаси ҳудудида 5600 кв метр автомобил йўллари таъмирланмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати маълуотларига кўра, айни кунларда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳамда «Талабалар шаҳарчаси» ҳудудларида улкан ободонлаштириш ва қурилиш ишлари амалга оширилмоқда.

Дархақиқат, бу ерда автотранспорт воситаларининг тўҳтовсиз қатнови, тирбандликлар, нотекис пиёда йўлаклари барча учун ноқулайликлар туғдирар эди.  Шу муаммоларни инобатга олган ҳолда қурилиш ишлари 2 сменада ташкил этилди. Уларда қарийб мингга яқин ишчилар меҳнат қилишмоқда. Бу ерда 5600 кв метр автомобил йўллари таъмирланиб, янги ёритгичлар ўрнатилши, 11 минг кв метрга яшил майсалар ётқизилиши – ю, ирригация тармоқларининг янгиланиши режалаштирилмоқда.

Қолаверса, замонавий пиёдалар ва маҳсус велосипед йўлаклари, тўрт юз ўринга мўлжалланган автотураргоҳ ҳам барпо этилади. Бундан ташқари, Беруний метросидан то талабалар шаҳарчасигача бўлган йўлак эни 7 метр узунлиги 800 метр бўлган буливарга айлантирилади. Энг асосийси, худуднинг серқатнов эканлигини хисобга олган ҳолда 3 қаторли автобус бекатлари ҳам қурилмоқда. Маълумот учун қурилиш ишлари 15 февралга қадар давом этиши белгиланган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг