Валюта курслари 25/09/2024
$1 – 12754.83
UZS – 0.06%
€1 – 14202.50
UZS – 0.31%
₽1 – 137.21
UZS – -0.04%
Қидириш
Ўзбекистон 17/05/2017 Тадқиқот маркази ходимларининг мансаб даражалари тўғрисидаги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди
Тадқиқот маркази ходимларининг мансаб даражалари тўғрисидаги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Депутатлар суд ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Суд қонунчилигини демократлаштириш ва либераллаштириш ҳамда суд тизими мустақиллигини таъминлаш бўйича тадқиқот маркази ходимларининг мансаб даражалари тўғрисидаги низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқдилар. Шуни эслатиб ўтиш керакки, тадқиқот маркази Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий судьялар Кенгаши ҳузуридаги одил судлов муаммоларини ўрганиш бўйича тадқиқот марказига айлантирилди.

Давлатимиз раҳбарининг «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига биноан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси тузилмасида Қонунийликни ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш муаммоларини таҳлил қилиш бошқармаси ташкил этилди. Шу муносабат билан Бош прокурорга мазкур бошқармага юридик ихтисосликка эга бўлмаган кадрларни, чунончи иқтисодчилар, молиячилар, социологлар ва бошқаларни қабул қилиш ҳуқуқи берилди. Шунга мос тарзда ушбу масалалар депутатлар томонидан кўриб чиқилган «Прокуратура тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳасида ўз аксини топди.

Мажлис давомида депутатлар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ваколатига тааллуқли бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг