Валюта курслари 28/11/2024
$1 – 12848.38
UZS – 0.22%
€1 – 13512.64
UZS – 0.31%
₽1 – 120.07
UZS – -1.79%
Қидириш
Ўзбекистон 01/12/2022 Тадбиркорлик кўникмаларни ва креатив иқтисодиётни ривожлантириш учун халқаро ҳамкорлик
Тадбиркорлик кўникмаларни ва креатив иқтисодиётни ривожлантириш учун халқаро ҳамкорлик

Креатив иқтисодиёт бу жаҳон иқтисодиётининг жадал ривожланаётган секторидир. У ривожланган мамлакатларнинг ЯИМга салмоқли ҳисса қўшмоқда. Иқтисодиётнинг ушбу ўсиб бораётган тармоғи салоҳиятини ривожлантириш замонавий олий таълимнинг устувор йўналишларидан биридир.

Creative Spark - Буюк Британия ҳамкорлигида Марказий Осиёнинг (Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон) ва Жанубий Кавказнинг (Озарбайжон, Арманистон, Грузия) еттита давлатида ҳамда Украинада тадбиркорлик кўникмалари ва креатив иқтисодиётни ривожлантириш учун халқаро университет ва институционал ҳамкорликни қўллаб-қувватлашга қаратилган беш йиллик ташаббусдир.

Ўзбекистонда дастур иқтисодиёт ва таълим соҳаларида амалга оширилаётган кенг кўламли миллий ислоҳотларга жавобан, шунингдек миллий креатив секторни ҳамда фаровонлик ва иш ўринлари яратишга олиб келадиган тадбиркорликни ўрганишга бўлган талабни қўллаб-қувватлаш мақсадида ишлаб чиқилган. Creative Spark доирасида бугунги кунга қадар Ўзбекистон ва Буюк Британиянинг Голдсмит, Лондон университети, Лондон Саут Бэнк университети, Квин Маргарет университети, Лестер университети ва Марказий Ланкашир унивесртитети каби етакчи таълим муассасалари шунингдек, Change School ва People 1st каби агентликлар ўртасида олтита муваффақиятли ҳамкорлик йўлга қўйилган. Бундан мақсад - ёшларга глобал меҳнат бозорида рақобатлаша оладиган кўникмаларни ривожлантириш имкониятини бериш. Мазкур ҳамкорликлар креатив тадбиркорлик соҳасида таълимни ривожлантиришни рағбатлантириш, инновацион марказларни ташкил этиш ва ўқувчиларни ишбилармонлик ва муваффақиятли бандлик кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган тафаккурнинг ўзига хос жиҳатлари билан таништиришга қаратилган.

Британия Кенгашининг Ўзбекистондаги ваколатхогаси директори Дениз Воддингхем шундай деди: «Creative Spark лойиҳаси сўнгги 5 йил давомида Ўзбекистон ва Буюк Британиянинг етакчи таълим муассасалари иқтисодиётни ривожлантириш учун зарур кўникмамаларни ривожлантиришга қаратилган янги ёндашувларни яратиш бўйича ҳамкорликда иш олиб бораётган энг муҳим дастурлардан бири бўлди. Ушбу лойиҳанинг натижалари мамлакат иқтисодиётини ҳамда ёшлар бандлигини самарали ривожлантиришга ҳисса қўшади».

Миллий дастурнинг асосий ҳамкорлари қаторида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, «Эл юрт умиди» Жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Маданият ва санъатни ривожлантириш» Жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ўзбекистоннинг 8 та олий таълим муассасаси, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Тошкент давлат техника университети, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий санъат ва дизайн институти, Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институти ва унинг филиаллари, Самарқанд шаҳридаги «Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университети, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ҳам бор. Улар кенг кўламли миллий ривожланиш мақсадлари ва салоҳиятни оширишни қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳамкорликда иш олиб бормоқда.

2022-йилнинг 28-ноябридан 1-декабригача Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида Британия Кенгашининг Ўзбекистондаги Creative Spark лойиҳасининг якуний тадбири бўлиб ўтади. Тадбирда асосий эътибор лойиҳа натижалари ва барча манфаатдор томонлар билан ҳамкорликда ишлаб чиқиладиган барқарор ўзгаришлар бўйича тавсиялар ишлаб чиқишга қаратилади. Ушбу якуний тадбир лойиҳа натижалари ҳақида мақолалар ёзиш бўйича семинар шаклида бўлади. Семинар давомида бир қатор мавжуд ҳисоботлар, илмий адабиётлар, жумладан Британия Кенгаши буюртмаси асосида тайёрланган Креатив иқтисодиётни хариталаш бўйича сўнгги ҳисобот кўриб чиқилади. Бундан ташқари, бевосита педагогик иш тажрибаси олий ўқув юртларида креатив тадбиркорликни ўқитишни келгусида режалаштириш учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкин. Семинар Ўзбекистонда Creative Spark лойиҳаси доирасида амалга оширилган барча ишларга асосланади, бугунги кунда мавжуд бўлган илғор миллий ва халқаро тажрибаларни ўрганади ҳамда Ўзбекистонда креатив тадбиркорлик таълимини ривожлантириш борасидаги ишларнинг барқарорлигига хизмат қилади.

Биргаликда қилинадиган ёзма ишлар ўқув дастурлари, ижодий марказлар ва хаблар, стратегиялар ва ўзгарувчан саноат амалиётлари, хилма-хиллик ва интеллектуал мулк каби бир қатор мавзуларни қамраб олади. Натижада креатив иқтисодиёт ва креатив таълимга оид мақолалар яратилиб, миллий ва халқаро журналларда чоп этилиши кутилмоқда.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг