Валюта курслари 19/11/2024
$1 – 12825.01
UZS – 0.1%
€1 – 13552.19
UZS – 0.15%
₽1 – 128.62
UZS – 0.19%
Қидириш
Иқтисод 18/07/2023 Тадбиркорлар ишбилармонлик муҳитининг ҳолатини қандай баҳоладилар
Тадбиркорлар ишбилармонлик муҳитининг ҳолатини қандай баҳоладилар

Июнь ойида ишбилармонлик муҳити кўрсаткичининг бироз пасайишига қарамай, у ижобий соҳада қолмоқда. Кўрсаткичнинг яхшиланиши қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳозирги ҳолатнинг ўсиши ва компанияларнинг яқин келажакдаги умидларининг ижобий характери билан таъминланди.

Тошкент, 2023 йил 18 июль. Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ҳар ойда реал сектор ва хизматлар соҳасининг ишбилармонлик муҳитини ўрганиш ва ҳудудларда бизнес-фаоллик мониторинги натижалари бўйича туркум ахборот-таҳлилий материалларни нашр этади. Бизнес ҳолатининг қисқа муддатли сифатли баҳоланиши сўровлар ва расмий статистик маълумотлар асосида амалга оширилади.

Ишбилармонлик муҳити индикатори мониторингда иштирок этаётган корхоналарни келгуси уч ой ичида кўрсаткичлар динамикаси бўйича баҳолаш асосида аниқланган ишлаб чиқариш ва талабнинг жорий ва кутилаётган ўзгаришларини акс эттиради.

Июнь ойида жамланган ишбилармонлик муҳити кўрсаткичи май ойидаги кўрсаткичга нисбатан 3 пунктни йўқотди ва 57 пунктни ташкил этди, бу мамлакатдаги ишбилармонлик муҳитининг ҳолатини ижобий деб баҳолайди.

Ишбилармонлик муҳити кўрсаткичлари динамикаси

Май ойида ўз бизнесининг ҳозирги ҳолатини "яхши" деб қайд этган респондентларнинг улуши 40% бўлса, июнь ойида уларнинг сони сезиларли даражада 46%гача ошди.

Шу билан бирга, бизнес ҳолатининг пессимистик табиати бир хил даражада қолмоқда. Хусусан, тадбиркорларнинг 12 фоизи ўз бизнесининг ҳозирги ҳолатини "ёмон"деб баҳоламоқда.

Май ойи билан таққослаганда, ўз ходимлари сонини кўпайтирган корхоналар 1%га кўп бўлган – бу сўровда иштирок этган респондентларнинг 24 фоизи томонидан айтилган, 45 фоиз респондентлар товарлари /хизматларига бўлган талабнинг ўсишини қайд этган.

Жамланган кўрсаткичнинг пасайишига саноат секторидаги салбий динамика сезиларли даражада таъсир кўрсатди, бу ерда пасайиш 13 баллни ва қурилиш соҳасида 9 баллни ташкил этди.

Аксинча, қишлоқ хўжалигидаги ишбилармонлик муҳитининг кўрсаткичи 51 пунктдан 55 пунктгача ўсди ва хизмат кўрсатиш соҳаси 60 пунктда ўзгаришсиз қолди.

Бизнеснинг ҳозирги ҳолатининг жамланган кўрсаткичи июнь ойида 4 пунктга қисқарди ва 42 пунктни ташкил этди, бу қурилиш ва саноат тармоқларидаги ҳозирги ҳолатнинг ёмонлашгани билан изоҳланади.

Шу билан бирга, тадбиркорлар қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳозирги ҳолатни 6 пунктга яхшиланиб, 47 пунктга етганини қайд этишди.

Келгуси 3 ой ичида бизнесни ривожлантириш истиқболлари бўйича кутилмаларнинг жамланган кўрсаткичи бироз пасайиб, 75 пунктдан 74 пунктгача тушди. Умуман олганда, бизнес кутилмаларининг ижобий характери ишончли тарзда сақланади.

Компаниялар талабнинг янада яхшиланишини ва ходимлар сонининг кўпайишини кутмоқдалар. Шундай қилиб, келгуси 3 ой ичида ўз бизнесининг умумий аҳволи яхшиланишини кутаётган тадбиркорларнинг улуши 75%ни ташкил этди, 70%и товар ва хизматларга талабнинг янада ошишини кутмоқда ва 68%и ходимлар сонини кўпайтиришни режалаштирмоқда. 

Умуман олганда, мавжуд вазият кўрсаткичлари ва тахминлар ўртасидаги боғлиқлик иқтисодий ривожланишнинг ижобий тенденцияси кейинги 3 ой ичида давом этишини англатади. 

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан ҳар ойда чоп этиладиган Ўзбекистоннинг ишбилармонлик муҳитини ўрганиш ишбилармонлик муҳитининг ҳозирги иқтисодий вазият ва Ўзбекистон иқтисодиётининг истиқболларига нисбатан оптимизмини намойиш этади. 2023 йилдан бошлаб Ўзбекистондаги ишбилармонлик муҳити кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумотлар вақти-вақти билан Trading Economics ахборот порталида эълон қилинади.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг