Тадбиркор аёлларга гаровсиз кредит берилади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-103-сон, 14.03.2025 й.) қабул қилинди
Қарорга кўра, 2025 йилда хотин-қизларни қўллаб-қувватлашнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгиланди:
“HAMROH” тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлаш дастури доирасида 2025 йил 1 майдан:
отин-қизларга “яшил лойиҳалар” ва IT соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишига, шунингдек, камида 5 нафар хотин-қизнинг тадбиркорлигини йўлга қўйишга кўмаклашган 1 минг нафар “устоз” тадбиркорларга 50 миллион сўмгача грант ажратиш йўлга қўйилади;
ижобий кредит тарихига эга бўлган хотин-қизларга 100 млн сўмгача гаровсиз кредит ажратилади;
аёл тадбиркорлар томонидан кредит ҳисобидан сотиб олинаётган асбоб-ускуналар етказиб берилгунга қадар “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ томонидан кафиллик тақдим этилиши йўлга қўйилади.