Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 14/05/2019 Суюлтирилган газ баллони қанчага тўлдириб берилади?
Suyultirilgan gaz balloni qanchaga to'ldirib beriladi?

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Вазирлар Маҳкамасининг 1.11.2018 йилдаги «Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нарх ва тарифларини босқичма-босқич ўзгартириш тўғрисида»ги 897-сон қарорига мувофиқ, табиий газнинг янги тарифлари ва суюлтирилган газ учун янги нархлар белгиланган эди (жадвалга қаранг).

Тошкент шаҳри Юнусобод туманида тажриба тариқасида газ ҳисоблагич мавжуд бўлган маиший истеъмолчиларга 2019 йил 1 январидан 5 ойлик қиш мавсумида хар битта истеъмолчига – 1000 куб метр, бошқа ойларда – 250 куб метр ижтимоий норма белгиланган. Ижтимоий нормадан ортиқча истеъмол қилган ҳажм учун – 1,2 коэффициент белгиланган. 1 метр куб газ учун - (320 сўм*1,2) = 384 сўм.

Республиканинг барча вилоятларида 1 кг суюлтирилган газ нархи 950 сўм этиб белгиланди. Газни ўз вақтида етказиш тумандаги газ идораларига топширилди.

Ҳозирда маиший газ баллони 20 кг суюлтирилган газ билан тўлдирилади ва 19 000 сўмдан тўлов амалга оширилиши лозим.

Агар Сиз яшаб турган ҳудудда суюлтирилган углеводород газининг етказиб берилишида ноқонуний харакатлар гувоҳи бўлсангиз, дарҳол "Ўзбекнефтгаз" АЖнинг қуйидаги манзилларига мурожаатингизни юборинг.

Манба: "Ўзбекнефтегаз" АЖ.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг